Холид Машал ХАМАСнинг янги раҳбари бўлди
ASTANA. Kazinform – Фаластиннинг ХАМАС ҳаракатининг хориждаги ваколатхонаси раҳбари Холид Машал энди ташкилотга раҳбарлик қилади, деб хабар берди Trend Ливан ОАВларига таяниб.
Маълумотларга кўра, бу Исроил армияси ХАМАС сиёсий бюроси раҳбари Яҳё Синварни ўлдирганидан кейин содир бўлган.
Хабарларга кўра, Холид Машал ҳаракатнинг вақтинча раҳбари вазифасини бажариб келмоқда ва ҳозирда гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларда иштирок этаётган асосий томонлар билан барча алоқаларга масъул.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ХАМАС етакчиси Яҳё Синварнинг ўлдирилгани ҳақида ёзган эдик. Исроил расмийлари ва ЦАХАЛ ХАМАС етакчисининг ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроилнинг асосий телеканаллари орқали эфирга узатилган телемурожаати чоғида ХАМАС ҳаракати энди Ғазо секторида ҳукмронлик қилмаслигини таъкидлади.