Хоккей бўйича ЖЧ-2025: Қозоғистон терма жамоасининг рақиблари аниқланди

ASTANА. Кazinform – Шайбали хоккей бўйича Қозоғистон терма жамоасининг 2025 йилги жаҳон чемпионати элит дивизионидаги рақиблари аниқланди. Жаҳон чемпионати Дания ва Швецияда бўлиб ўтади.

Хоккей
Фото: shaiba.kz

Унда жами 16 та жамоа иштирок этади. Саралаш босқичида жамоалар икки гуруҳга бўлинган. Қозоғистонлик хоккейчилар В гуруҳида иштирок этишади. Рақиблар - Финляндия, Чехия, АҚШ, Германия, Дания, Норвегия ва Венгрия. Ўйинлар Даниянинг Хернинг шаҳрида бўлиб ўтади.

А гуруҳида Канада, Швеция, Швейцария, Словакия, Латвия, Австрия, Франция ва Словения терма жамоалари кураш олиб боради. Ушбу ўйинлар Швециянинг Стокгольм шаҳрида бўлиб ўтади.

Ҳар бир гуруҳдан энг яхши тўртта жамоа Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига чиқади. Ҳар бир гуруҳда саралаш босқичида охирги ўринни эгаллаган жамоалар элит дивизиондан тушиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, кетма-кет тўртинчи йил элит дивизиондаги ўрнини сақлаб қолди.

Бу йил финалда Швейцарияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган Чехия жаҳон чемпиони бўлди.

Сўнгги хабарлар