Чехия шайбали хоккей бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионига айланди
ASTANА. Кazinform – Шайбали хоккей бўйича Чехия терма жамоаси финалда Швейцарияни мағлуб этиб, 2024 йилги жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Учрашув давомида жамоалар ўзаро кураш олиб боришди. Рақиблар дастлабки икки бўлимда бир-бирининг дарвозасига йўл топа олишмади.
Учинчи бўлимда чехиялик Давид Пастрняк 49-дақиқада, 59-дақиқада Давид Кемпф шайба киритди.
Шу тариқа, Чехия терма жамоаси рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди. Натижада у ўз тарихида еттинчи марта шундай муваффақиятга эришди.
Чех хоккейчилари бундай муваффақиятга охирги марта 2010 йилда эришган эди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Швеция терма жамоаси жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган эди.
Бу йил Қозоғистон терма жамоаси кетма-кет бешинчи йил элит дивизиондаги ўз ўрнини сақлаб қолди.
Жаҳон чемпионати 1920 йилдан бери мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Ўшандан бери ўтган даврда Канада – 28, собиқ СССР (Россия) – 27, Чехословакия (Чехия) – 12, Швеция – 11, Финляндия – 4, АҚШ – 2, Буюк Британия ва Словакия – 1 марта шоҳсупага кўтарилган.