Хитойнинг Сичуан провинциядаги зилзила қурбонлари сони 66 кишига етди

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Душанба куни Сичуан провинцияси Ганьцзи-Тибет автоном округи Лудин туманида содир бўлган 6,8 магнитудали зилзила оқибатида жами 66 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда сешанба куни маҳаллий ҳокимият вакиллари маълум қилди, дея хабар беради Kazinform «Синьхуа» агентлигига таяниб.

Маълум бўлишича, авж олган табиий офат Ганьцзи-Тибет автоном округида 38 киши ва Яан шаҳрида 28 кишининг ҳаётига зомин бўлган.

Фавқулодда вазият натижасида 15 киши бедарак йўқолган, 253 нафар аҳоли тан жароҳати олган, улардан айни пайтда беш нафари ўта оғир аҳволда, 70 нафари оғир жароҳатланган.

Аввал хабар қилинганидек, зилзила маҳаллий вақт билан 12:52 (Нур-Султан вақти билан 10:52) да қайд этилган. Манба 16 км чуқурликда жойлашган. Ер силкинишлари Сичуан провинцияси маъмурий маркази – зилзила эпицентридан 200 км узоқликда жойлашган Чэнду шаҳрида ҳам сезилди.

Зилзила туфайли Сичуан провинцияси маъмурияти фавқулодда вазиятларга энг юқори даражадаги жавоб бериш режимини жорий қилди.

39 минг киши зилзила марказидан 20 км радиусда, 330 минг киши 50 км, 1,55 миллион киши эса 100 км масофада яшайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда зилзила қурбонлари сони 46 кишига етгани ҳақида хабар берилган эди.



Фото: russian.news.cn

Сўнгги хабарлар
telegram