Хитойда зилзила қурбонлари сони 46 кишига етди

PEKIN. Kazinform – Душанба куни Сичуан провинцияси Ганьцзи-Тибет автоном округининг Лудин туманида содир бўлган 6,8 магнитудали зилзила қурбонлари сони 46 кишига етди. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, зилзила эпицентри ҳудудига Лудин ва яқин атрофдаги аҳоли пунктларидан қутқарувчилар юборилган, дея хабар беради Kazinform «Анадолу» агентлигига таяниб.
None

Қурбонлар ва вайроналар ҳақида хабарлар келип тушмоқда. Ганьцзи шаҳрида 29 киши, Яанда 17 киши ҳалок бўлди. 16 киши бедарак йўқолган.

Хитой раҳбари Си Цзиньпин табиий офат қурбонларини қутқариш учун барча кучларни сафарбар қилишга чақирди. Шунингдек, у ерости силкинишларига тайёр бўлиш ва ўта эҳтиёткор бўлиш зарурлигини таъкидлади.

Фалокат ҳудудига Лудиндан 30 нафар ва яқин атрофдаги аҳоли пунктларидан яна 530 нафар қутқарувчи жўнатилди. Ганьцзи-Тибет автоном округи қутқарув ишларини олиб бориш учун ҳудудга 635 нафар полиция, ўт ўчириш, соғлиқни сақлаш, алоқа, электр ва транспорт ходимларини жўнатди.

39 минг киши зилзила марказидан 20 км радиусда, 330 минг киши 50 км, 1,55 миллион киши эса 100 км масофада яшайди.

Аввал хабар қилинганидек, зилзила маҳаллий вақт билан 12:52 (Нур-Султан вақти билан 10:52) да қайд этилган. Манба 16 км чуқурликда жойлашган. Ер силкинишлари Сичуан провинцияси маъмурий маркази – зилзила эпицентридан 200 км узоқликда жойлашган Чэнду шаҳрида ҳам сезилди.

Сичуан провинцияси Хитойнинг зилзила эҳтимоли энг юқори бўлган минтақаларидан бири сифатида танилган. 2008 йил май ойида бу ерда сўнгги ўн йилликлардаги энг катта 8 магнитудали зилзила содир бўлган. Натижада 87 150 киши ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган, 374 000 киши жароҳат олган, бир неча миллион киши бошпанасиз қолган.



Фото: Синьхуа


Сўнгги хабарлар