Хитойнинг кўмир конида ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди

Ҳодиса Pingdingshan Tianan Coal Mining Co., Ltd. кўмир конида жума куни соат 14:55 да содир бўлган, дея хабар беради маҳаллий ҳукумат. Дастлабки тергов натижалари аварияга кўмир ва газ чиқиши сабаб бўлганини кўрсатди.
Фавқулодда вазият вақтида ер остида жами 425 киши ишлаган, улардан 380 нафари ер юзасига чиқишга муваффақ бўлган.
Қутқарув ишлари давом этмоқда. Кўмир конига масъул бўлганлар қонунга мувофиқ жамоат хавфсизлиги ходимлари томонидан назоратга олинди.
Хитой Халқ Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан юборилган ишчи гуруҳ шанба куни эрталаб воқеа жойига етиб келди.
Агентлик ҳалок бўлганлар, жароҳатланганлар ва бедарак йўқолганлар сони бўйича вазиятни текшириш ва аниқлаштириш, қидирув-қутқарув ишларини самарали ташкил этиш, иккиламчи ҳодисаларнинг олдини олиш ва авария сабабларини имкон қадар тезроқ аниқлашни талаб қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда кон ҳалокати оқибатида саккиз киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.