12:28, 13 Январь 2024 | GMT +5
Хитойда кондаги авария оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди

Шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасининг сўнгги маълумотларига кўра, конда қолган 45 кишидан 8 нафари ҳалок бўлган, яна 8 нафари бедарак йўқолган. Бошқа барча одамлар қутқарилди.
Воқеа содир бўлган пайтда 425 нафар кончи ер остида бўлган. Қутқарув ишлари давом этмоқда. Кон бошқармасининг масъул ходимлари полиция томонидан қўлга олинди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб ёзади Синьхуа.
Фавқулодда ҳодиса жума куни маҳаллий вақт билан соат 14:55 да содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, аварияга шамоллатиш тизимининг ташқи қисмида газ ва кўмир чиқиши сабаб бўлган.