Хитойдан Алматига келган сайёҳлар сони ортди

ALMATY. Kazinform - Хитойдан Алматига келган сайёҳлар сони бир неча баробар ортиб, 40 минг кишига етди.

Туризм
Фото: ҚР Туризм және спорт министрлігі

Алмати маъмуриятининг хабар беришича, 2024 йилнинг биринчи ярмида Алматига Хитойдан 40 мингдан ортиқ сайёҳ келган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 68 фоизга кўпдир.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил ёзда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин 2025 йили Қозоғистонда Хитой туризми йили ўтказиш бўйича муҳим қарор қабул қилган эди.

Туризм вазирлиги берган маълумотларга кўра, 2024 йилнинг биринчи ярмида Алматига келган сайёҳлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга ошган ва 1 миллион кишидан ошган. Хорижий сайёҳлар сони 15,6 фоизга ошиб, 302,3 минг кишига етди.

Сўнгги хабарлар