09:08, 08 Январь 2025 | GMT +5
Хитойдаги зилзила оқибатида 126 киши ҳалок бўлди, 188 киши жароҳатланди
Сешанба куни 6,8 магнитудали зилзила Динжи (Тингри) округи, Шигаце шаҳри, Сицзан автоном туманида (САР, жануби-ғарбий Хитой) содир бўлди, 126 киши ҳалок бўлди ва 188 киши жароҳат олди.
Жомолунгма тоғининг сайёҳлик ҳудуди зилзиладан кейин вақтинча ёпилди.
Аввалроқ, Хитойнинг Шигаце шаҳри, Динжи округида 6,8 магнитудали зилзила юз бергани ҳақида хабар берган эдик.
Хитой сейсмологик тармоқ маркази маълумотларига кўра, зилзила эпицентри шимолий кенглик 28,50 даража ва шарқий узунлик 87,45 даража бўлган. Гипомарказ 10 км чуқурликда жойлашган.
Давлат раҳбари Хитой Халқ Республикаси раиси номига ҳамдардлик телеграммаси йўллади.