Президент Хитой Халқ Республикаси раисига ҳамдардлик билдирди
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Хитой Халқ Республикаси раиси номига ҳамдардлик телеграммаси йўллади, деб хабар беради Ақорда.
— Телеграммада Сицзан автоном тумани Шигаце шаҳрида содир бўлган даҳшатли зилзила натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани ҳақидаги хабардан чуқур қайғу билан қабул қилганини етказди. Бундан ташқари, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинга ва яқинларини йўқотганларнинг оила аъзоларига, шунингдек, дўст Хитой халқига ҳамдардлик билдирди ҳамда ҳалокатда жабрланганларнинг тезроқ соғайиб, оилалари бағрига қайтишини тилади, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Сицзан автоном тумани (Хитой жануби-ғарбий қисми) Шигаце шаҳри, Динжи округида 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 53 киши ҳалок бўлган.