Хитойдаги қозоғистонликлар референдумда биринчилардан бўлиб овоз беришади
ASTANА.Кazinform – АЭС қуриш бўйича референдумда овоз бериш учун биринчилардан бўлиб Хитойда хорижий участкалар очилади.
Референдум участкалари Қозоғистоннинг Пекин, Шанхай ва Гонконгдаги дипломатик ваколатхоналари ҳудудларида ташкил этилган. 389-сонли участка Қозоғистоннинг Хитойдаги Элчихонаси биносида - Пекинда жойлашган.
– Республика референдумига тайёргарлик кўрилмоқда. Овоз бериш санаси, жойи ва вақти тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, – деди 389-сонли сайлов участкаси сайлов комиссияси раиси Нурлан Аққошқаров.
Унга кўра, 389-сонли референдум участкасига Пекин шаҳридаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар, шунингдек, ХХРда ишлаётган ва яшовчи ватандошлар, қозоғистонлик сайёҳлар ва хизмат сафарида бўлганлар келиши режалаштирилган.
Пекин, Шанхай ва Гонконгдаги референдум участкалари маҳаллий вақт билан эрталаб соат 7:00 да очилади, овоз бериш 20:00 да тугайди.
Аввалроқ Лондон ва Бишкекдаги сайлов участкалари Қозоғистондаги АЭС бўйича референдумга қандай тайёргарлик кўраётгани ҳақида ёзган эдик.