Хитойда Алмати туризм кунлари ўтказилади

14 октябрда Сиан шаҳрида, 16 октябрда Пекинда Алмати туризм кунлари ўтказилади. Тадбирдан кўзланган мақсад - туризм соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, Алмати шаҳрига сайёҳларни жалб қилишдир, дея хабар беради Kazinform агентлиги шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Дни туризма Алматы проведут в Китае
Фото: акимат Алматы

Дўстона учрашувлар доирасида ХХРнинг етакчи хорижий туроператорлари, халқаро авиакомпаниялар, туризм уюшмалари ва меҳмонхоналар вакиллари билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Учрашувлар якунлари бўйича Қозоғистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида сайёҳлар оқимини кўпайтиришга қаратилган ҳамкорлик меморандумларини имзолаш режалаштирилган.

Тадбир дастуридан Алмати шаҳрининг ноёб сайёҳлик маҳсулотлари тақдимоти ўрин олган. Иштирокчилар учун қозоғистонлик санъаткорларнинг чиқишлари, ҳунармандларнинг маҳорат сабоқлари билан ёрқин ва эсда қоларли муҳит яратадиган бой маданий дастур ташкил этилади. Санъаткорлар анъанавий қозоқ қўшиқ ва рақсларини ижро этиб, иштирокчиларни Қозоғистоннинг бой маданияти билан таништирадилар.

Шунингдек, ташриф буюрувчилар миллий таомларни татиб кўришлари мумкин, бу дастурни бойитибгина қолмай, балки Алмати ошпазлик анъаналари билан яқиндан танишиш имконини беради.

Тадбир сўнгида ХХРнинг энг йирик туроператорлари ўртасида Алмати шаҳрига саёҳат ўйини ўтказилади. Ғолиблар шаҳар билан танишиш, унинг асосий диққатга сазовор жойлари, хусусан, “Медеу”, “Шимбулоқ” тоғ-чанғи курорти, шунингдек, маданий ва тарихий мерос объектларига ташриф буюриш учун ноёб имкониятга эга бўладилар.

Сўнгги хабарлар