08:08, 29 Декабрь 2022 | GMT +5
Хитой ва Қирғизистон чегарасида 5 балли зилзила содир бўлди
ASTANA. Kazinform – Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли «СОМЭ» МЧЖ сейсмик станциялар тармоғи томонидан зилзила қайд этилди, деб хабар беради Kazinform.

Зилзила 29 декабр куни Алмати вақти билан 01:17 да қайд этилган.
«Зилзила эпицентри Алмати шаҳридан 258 километр шимоли-шарқда, Хитой ва Қирғизистон ҳудудида жойлашган. Энергия тоифаси - 10,5. MPV магнитудаси - 5,1. Чуқурлиги 20 километр. Сезувчанлик тўғрисидаги маълумотлар (МSК-64 шкаласи бўйича): йўқ», - деди Алмати жамоат бирлашмаси навбатчи оператори.
Фото:ekonomigundemi.com.tr