Хитой ТИВ: Қозоғистон билан биргаликда энг муҳим тадбирларни юқори даражада ўтказишга тайёрмиз

ASTANА. Kazinform — Хитой Қозоғистон билан ривожланиш стратегиясини мувофиқлаштиришни давом эттиришга, ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга, жорий йилда биргаликда муҳим тадбирларни юқори савияда ўтказишга, икки давлат етакчилари эришган келишувлардан аниқ натижаларни чиқариб, Хитой-Қозоғистон муносабатларини янги чўққиларга кўтаришга тайёр. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Го Ццзякун маълум қилди.

Го Ццзякун
Фото: видеодан олинган/XINHUA

Синьхуа агентлиги хабарига кўра, 7 январь куни бўлиб ўтган брифингда журналистлардан бири “Қозоғистон Президенти Тоқаев яқинда берган суҳбатида: “Қозоғистон Хитой учун жуда муҳим стратегик шерик”. Тез ва ҳар томонлама ривожланиб бораётган Қозоғистон-Хитой ҳамкорлиги амалда абадий стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Хитой билан ҳар томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш Қозоғистон дипломатиясининг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. 2023 йилда Қозоғистон ва Хитой ўртасида ўзаро визасиз режим ўрнатилди. Янги ташаббус ҳамкорликни ривожлантириш, икки халқ ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга ижобий таъсир кўрсатмоқда. Қозоғистон фуқаролари Хитойни янгича кўз билан кўра бошладилар ва унинг технологик гигантга айланганини англай бошладилар. Шунингдек, Хитой халқи ватандошларимизга нисбатан дўстона туйғуларни намоён этаётганини таъкидлади. Бунга нима дейсиз?”, — деб сўради.

Бунга жавобан Го Ццзякун Хитой ва Қозоғистон яқин қўшни, яхши дўст ва ишончли ҳамкор эканини таъкидлади.

– Президент Тоқаев таъкидлаганидек, Хитой ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик ҳар томонлама ва жадал ривожланмоқда. Сўнгги йилларда раис Си Цзиньпин ва Президент Тоқаевнинг стратегик етакчилиги ва бевосита ҳомийлиги туфайли Хитой ва Қозоғистон ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорлик янги ривожланиш йўлига кирди, — деди расмий.

Го Ццзякуннинг сўзларига кўра, 2024 йил Хитой-Қозоғистон муносабатлари тарихида навбатдаги “фаровон йил” бўлди. Хитой раҳбари Си Цзиньпин Қозоғистонга давлат ташрифи билан келди ва Президент Тоқаев билан икки давлат муносабатлари бўйича муҳим келишувларга эришди. Расмий вакилнинг фикрича, бу икки томонлама ҳамкорликка кучли туртки берди.

– Икки давлат ўртасида турли даражадаги делегацияларнинг ташрифлари тез-тез бўлиб, савдо-иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланиб, ишлаб чиқариш қуввати, ўзаро алоқа, қишлоқ хўжалиги, янги энергия манбалари каби соҳалардаги ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Гуманитар соҳадаги ҳамкорлик янги ютуқларга эришди, мамлакатлар ўртасидаги борди-келди рекорд даражага етди, — деди Го Ццзякун.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Хитой Халқ Республикаси раисига ҳамдардлик билдирди.

Муаллиф: Ербол Мазан

Сўнгги хабарлар