Хитой КХДР билан стратегик мувофиқлаштиришни кучайтиришга тайёр

BEIJING. Kazinform - КХДР раиси Си Цзиньпин Хитой ҳозирги вазиятда Шимолий Корея билан стратегик мувофиқлаштиришни кучайтиришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Хитой ТИВ сайтида эълон қилинган Си Цзиньпиннинг КХДР етакчиси Ким Чен Инга мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 75 йиллиги муносабати билан йўллаган табрик телеграммасида айтилган.

Си Цзиньпин
Фото: Синьхуа

“Ҳозирда Хитой КХДР билан дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 75 йиллигини стратегик мувофиқлаштиришни мустаҳкамлаш, дўстлик ва ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда Хитой ва КХДР ўртасидаги анъанавий дўстликнинг янги бобларини ёзишда давом этиш имконияти сифатида қабул қилишга тайёр”, — дея Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Си Цзиньпин сўзидан иқтибос келтиради. Хитой раҳбарининг сўзларига кўра, ўтган 75 йил давомида “икки давлат халқ ҳокимиятини мустаҳкамлаш ва миллий суверенитетни ҳимоя қилиш йўлидаги курашда бир-бирини қўллаб-қувватлаб, минтақавий тинчлик ва барқарорликни ривожлантириш ҳамда халқаро адолатни таъминлашда яқиндан ҳамкорлик қилган”.

Бунгача Хитой дунёдаги энг йирик “ядро парки”га айланишни режалаштираётгани хабар қилинганди. Бугунги кунда мамлакатда 58 ГВт қувватга эга 56 та атом энергетика блоки мавжуд бўлиб, 30 ГВт қувватга эга 26 та янги реактор қурилмоқда. Бироқ, ядро энергетикаси Хитойда ишлаб чиқарилган умумий электр энергиясининг атиги 5 фоизини ташкил қилади, бу эса жаҳон ўртача кўрсаткичидан 10 фоизга пастдир.

Сўнгги хабарлар