13:29, 07 Октябрь 2023 | GMT +5
Хитой авиакомпанияси Қозоғистон орқали Хитой ва Европа ўртасида юк ташиш рейсларини очади
Хитойнинг «Sichuan Airlines» авиакомпанияси Ченгду – Алмати – Будапешт йўналиши бўйича Қозоғистонга техник қўниш билан Хитой ва Европа ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам юк қатновларини очишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР ТВ Фуқаро авиацияси қўмитасига таяниб.

Парвозлар ҳафтасига 5 марта (сешанба, чоршанба, пайшанба, жума ва якшанба) Airbus 330 самолётларида амалга оширилади.
“Қозоғистон орқали юк ташиш парвозлари мамлакат транзит салоҳиятини янада ривожлантиришга хизмат қилади”, – дейилади хабарда.