Ҳиндистоннинг лоукостер авиакомпанияси Деҳлидан Алматига авиарейсни йўлга қўйди

Ҳиндистоннинг IndiGo лоукостери Деҳлидан Алматига рейсларни очди, дея хабар беради Kazinform Фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Ҳиндистоннинг лоукостер авиакомпанияси Деҳлидан Алматига авиарейсни йўлга қўйди
Фото: Фуқаролик авиацияси қўмитаси

Фуқаро авиацияси қўмитаси доимий асосда халқаро рейслар сонини кўпайтириш ва парвозлар географиясини кенгайтириш устида ишлаяпти.

Жорий йил 24 сентябрда Ҳиндистоннинг IndiGo лоукостер авиакомпанияси А-320 ва А- 321 типидаги самолёт билан ҳафтасига 3 марта (сешанба, пайшанба ва шанба кунлари) Деҳли-Алмати йўналиши бўйича Қозоғистонга тўғридан-тўғри йўловчи рейсларини йўлга қўйди.

Деҳли ва Алмати ўртасидаги биринчи рейсда ўртача тижорий юк 69 фоизни ташкил этди.

Қозоғистон ва Ҳиндистон ўртасидаги авиақатновларнинг кўпайиши мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес, сармоявий, туризм ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Қайд этиш жоизки, “IndiGo” - Ҳиндистоннинг энг йирик паст-бюджетли авиаташувчиси ҳисобланади. У 2006 йил август ойида ташкил этилган. Авиакомпания парки сиғими 186, 222, 232 ўринли 300 га яқин А-320, А-321 ва ATR-72 самолётларидан иборат. Йўналишларнинг умумий сони 104 та, жумладан, 78 та ички ва 26 та халқаро йўналишлар (Швейцария, Бельгия, Ирландия, Сингапур, Испания, Франция, Малайзия, Баҳрайн, Венгрия, Бангладеш, Шри-Ланка, Дания, Гонконг, Непал, Португалия ва бошқалар). 

Сўнгги хабарлар