Ҳар бир вилоят марказида стол тенниси учун заллар бўлиши керак - Қасим-Жомарт Тоқаев

Ҳар бир вилоят марказида стол тенниси учун заллар бўлиши керак - Қасим-Жомарт Тоқаев
Фото: Ақорда матбуот хизмати

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев пойтахт объектларини кўздан кечириш чоғида ADD Table Tennis Center Astana стол тенниси маркази фаолияти билан танишди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Давлат раҳбарига мазкур марказ Халқаро стол тенниси федерацияси (ITTF) талабларига тўлиқ жавоб бериши маълум қилинди. Спорт иншоотида республика ва халқаро турнирлар ўтказиш, шунингдек, мамлакат терма жамоасининг машғулотларини ташкил этиш мумкин.

Умумий майдони 3700 квадрат метр бўлган марказ мусобақа пайтида 16 та теннис столини ва машғулотлар пайтида 26 та теннис столини жойлаштиришга мўлжалланган.

Бундан ташқари, 416 ўринли томошабинлар трибунаси, спорт зали, тиббиёт хонаси, мураббий ва ҳакамлар хонаси мавжуд.

“Ҳар бир вилоят марказида стол тенниси заллари бўлиши керак. Одамлар спорт билан шуғулланиши керак”, – деди Президент.

Ҳар бир вилоят марказида стол тенниси учун заллар бўлиши керак - Қасим-Жомарт Тоқаев
Фото: Ақорда матбуот хизмати
Сўнгги хабарлар
telegram