Ханчжоу-Алмати рейси билан биринчи йўловчилар Қозоғистонга етиб келди

ALMATY. Kazinform – Хитой авиакомпанияси Қозоғистонга парвозни йўлга қўйди, деб хабар беради Kazinform ҚР Транспорт вазирлигининг фуқаро авиацияси қўмитасига таяниб.
None
None

Бугун Қозоғистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси авиация маъмуриятининг биргаликдаги фаолияти туфайли Хитойнинг «Loong Airlines» авиакомпанияси Ханчжоу-Алмати йўналиши бўйича ўзининг илк йўловчи рейсини амалга оширди. А321 самолётлари ҳафтасига 3 марта (сешанба, пайшанба ва шанба) парвоз қилади.

photo

«Қозоғистон ҳаво транспорти бозорига янги авиаташувчининг кириб келиши, шунингдек, янги ҳаво йўналишининг очилиши мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, туристик ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади», – дейилади қўмита хабарида.

Айтганча, Ханчжоу шаҳри – Чжэцзян провинциясининг маркази ҳисобланади. Шаҳар аҳолиси 10 миллион киши. 23 сентябрдан 8 октябрга қадар шаҳарда 19-Осиё ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган. Ханчжоу шаҳри аэропорти Хитойнинг энг банд 10 та аэропортидан биридир.

photo

photo

photo

Сўнгги хабарлар