12:31, 21 Ноябрь 2023 | GMT +5
ХАМАС Исроил билан келишувга эришиш арафасида эканлигини эълон қилди

Бунинг эвазига ХАМАС ва “Исломий жиҳод” жангарилари томонидан асирга олинган 50 дан 100 нафаргача одам озод қилинади.
Қатар ХАМАС ва Исроил ўртасидаги музокараларда воситачи сифатида иштирок этмоқда. ХАМАС сиёсий қанотининг офиси Қатарда жойлашган, Исмоил Ҳания эса Доҳада яшайди.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга яқин вақт ичида эришилиши мумкинлигини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, душанба куни араб ва ислом давлатлари ташқи ишлар вазирлари Хитойга ташриф буюриб, у ерда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан Фаластин масаласини тезроқ ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказилган эди.