Араб ва ислом мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Хитойга ташриф буюришади

Араб ва ислом мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Хитойга ташриф буюришади
Фото: twitter.com/KSAmofaEN

Араб давлатлари ташқи ишлар вазирлари Ғазодаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилиш учун Хитойга ташриф буюради, деб хабар беради Кazinform.

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал ибн Фархон ал-Сауднинг сўзларига кўра, араб-ислом саммитини ташкил этиш учун масъул қўмита ўз ишини бошлади. Унга Ғазода ўт очишни тўхтатиш учун ҳаракатларни ишлаб чиқиш вазифаси юкланган.

Араб ва ислом давлатларининг ташқи ишлар вазирлари Ғазода ўт очишни тўхтатиш зарурлигини халққа етказиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатишни бошлаш учун душанба куни Хитой ва бошқа мамлакатларга боради.

Бу ташриф ноябрь ойида Ар-Риёдда бўлиб ўтган араб ва ислом давлатлари саммитида қабул қилинган қарорларни амалга ошириш йўлидаги биринчи қадамдир.

Эслатиб ўтамиз, саммит якунлари бўйича иштирокчилар резолюция қабул қилиб, унда Ғазо сектори Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Фаластин ҳудудининг ажралмас қисми эканлиги қайд этилган эди. Исроил сектордаги қуролли можароларда айбланган. Араб Давлатлари Лигаси ва Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти давлатлари фаластинликларни қўллаб-қувватлаш учун молиявий хавфсизлик тизимини яратишга келишиб олдилар.

Сўнгги хабарлар