ХАМАС Исроил асирларининг учинчи гуруҳини Қизил Хочга топширди

Фаластин “Ислом қаршилик ҳаракати”нинг (ХАМАС) “Иззеддин ал-Қассам бригадалари” Исроил билан вақтинчалик сулҳнинг учинчи куни асирга олинган Исроил фуқароларининг учинчи гуруҳини Қизил Хоч ташкилотига топширди. Бу ҳақда гуруҳ томонидан якшанба куни чоп этилган баёнотда айтилган. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Xinhuaга таяниб хабар беради.

ХАМАС Исроил асирларининг учинчи гуруҳини Қизил Хочга топширди
Фото: russian.news.cn

“Гуманитар сулҳ ва алмашинувнинг учинчи босқичи доирасида биз 13 нафар исроиллик, 3 нафар таиландлик ва 1 нафар россиялик маҳбусни Қизил Хочга топширдик”, — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) томонидан берилган баёнотда, Қизил Хочга топширилганлар орасида асирга олинган 14 нафар Исроил ва 3 нафар хорижлик ҳам борлиги билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, Фаластиннинг ХАМАС гуруҳи 7 октябрь куни Исроилга ҳужум қилиб, кўплаб одамларни мусиқа фестивалидан мажбуран олиб кетган эди. Ҳибсга олинганлар орасида Хитой ва Таиланд фуқаролари борлиги хабар қилинган. Исроилга кўра, ХАМАС ўша куни Ғазо секторида 203 кишини гаровга олган.

22 ноябрь куни Исроил ва ХАМАС асирларни озод қилишга ва урушни вақтинча тўхтатишга келишиб олганини хабар берган эдик.

Ушбу сулҳ 24 ноябрь куни кучга киргани маълум қилинди. Келишувга кўра, ўт очишни тўхтатиш тўрт кун давом этади.

Маҳбусларнинг биринчи партияси 24 ноябрь куни озодликка чиқарила бошланди. Улар Таиланднинг 12 фуқароси экани айтилган.

Кейинроқ ХАМАС яна 13 нафар исроилликни озод қилди. Бунга жавобан Исроил 39 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди. Яна 4 нафар Таиланд фуқароси ҳам озод қилинди.

Сўнгги хабарлар