Исроил ҳукумати ва ХАМАС асирларни озод қилиш борасида келишувга эришди

Исроил ҳукумати ва ХАМАС асирларни озод қилиш борасида келишувга эришди
Фото: freepik

Исроил ҳукумати бир неча соат давом этган музокаралардан сўнг ХАМАС гуруҳи билан келишувни маъқуллади, деб хабар беради Kazinform агентлиги ВВCга таяниб.

Келишувга кўра, 7 октябрь куни Исроилдан олинган маҳбусларни озод қилиш, жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ва Исроил қамоқхоналаридаги фаластинликларнинг бир қисмини озод қилиш кўзда тутилган.

Шартнома тафсилотлари:

ХАМАС жангарилари 50 нафар исроиллик маҳбусни озод қилади - фақат тинч аҳоли, аёллар ва болалар;

Исроил Ғазо секторида ўқ узишни тўхтатади - у кунига 6 соатдан 5 кун давом этади;

Исроил қамоқхоналардан 150-300 фаластинликни озод қилади (рақамлар ҳали тасдиқланмаган) - аёллар ва вояга етмаганлар;

6 соатлик сулҳ давомида инсонпарварлик ёрдами ва ёқилғи ташувчи машиналар Ғазога киради.

Сўнгги хабарлар