Григорий Ломакин мавсумдаги олтинчи ITF серияси унвонини қўлга киритди

Қозоғистонлик Григорий Ломакин Тунисда кетма-кет уч ҳафта ITF М15 турнирларининг жуфтликлар тоифасида ғолиб чиқди, деб хабар беради Каzinform Қозоғистон теннис федерациясига таяниб.

Григорий Ломакин
Фото: ҚТФ

Бу сафар Григорий россиялик Егор Агафонов билан биргаликда финалда Сараива Дос Сантос (Бразилия)/Крис Ван Вик (Жанубий Африка)ни 6:3, 6:3 ҳисобида мағлуб этди. Бу Халқаро теннис федерацияси шафелигидаги жуфтлик баҳсларида асли қарағандилик спортчининг фаолиятидаги 28-чи унвонидир.

Бу ҳафта Ломакинни Тунисда яна бир турнир кутмоқда.

Сўнгги хабарлар