Грецияда бир ҳафтадан бери ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

Греция
Фото: Ekathimerini

ASTANA. Kazinform – Грециянинг Кавала шаҳридаги Пангеон тоғида жорий йилнинг 22 август куни бошланган ўрмон ёнғинлари 7 кундан бери давом этмоқда. Бу ҳақда Ekathimerini нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Грециянинг шимоли-шарқидаги Пангеон тоғининг чекка ҳудудидаги ўрмон ёнғини кетма-кет еттинчи кун ёнишда давом этиб, ўрмон ва чўлларни вайрон қилган. Нашрга кўра, ёнғинни ўчириш учун 280 нафар ўт ўчирувчи, 46 та ўт ўчириш машинаси, 3 та вертолёт ва 3 та самолёт сафарбар этилган. Бугунги кунга қадар 13 минг гектарга яқин ўрмонлар кулга айланган.

Ёнғин 22 август куни Авго чўққиси этагидаги ўрмон ҳудудида, 1500 метрдан ортиқ баландликда содир бўлган.

Европа Иттифоқининг иқлим ўзгариши бўйича агентлиги Copernicus маълумотларига кўра, сешанба куни тушдан кейин ёнғин 13,41 квадрат километр майдонни қамраб олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хорватияда йирик ўрмон ёнғини назоратга олингани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар
telegram