Хорватия: Сплит ҳудудидаги йирик ўрмон ёнғинлари назорат остига олинди
ASTANA. Kazinform - Хорватиянинг Сплит шаҳри яқинидаги ёнғинга қарши камида 250 нафар ўт ўчирувчи курашди. Олов душанбадан бери ёнмоқда. Ҳозирда вазият барқарорлашди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Euronewsга таяниб.
Хорватияда пойтахт Загребдан кейин мамлакатда иккинчи ўринда турадиган Сплит шаҳри яқинида ёнаётган ўрмон ёнғинининг тарқалишининг олди олинди. Чоршанба куни кечқурун, фавқулодда хизматлар вакилларининг сўзларига кўра, вазият барқарорлашган.
250 нафар ўт ўчирувчи ёнғинни бартараф этди. Уларнинг ҳеч бири жабрланмаган. Хавф остида қолган бир неча уй аҳолисини эвакуация қилишга тўғри келди. Маҳаллий йўллар тўсиб қўйилган. Фуқароларга зарурат бўлмаса, ёнғин содир бўлган ҳудудга яқин жойда ҳаракатланмаслик тавсия қилинди.
Оловни ўчириш учун Canadair самолётлари ишлатилган, ёнғин устига сув сепилган.
Ёнғин 26 август, душанба куни момақалдироқдан кейин бошланган ва эртаси куни кучли шамол туфайли кучайган.