Грециядаги ўрмон ёнғинларининг иккинчи тўлқини қурбонлари сони 26 кишига етди

АFINА. Кazinform - Грециянинг шимоли-шарқидаги Дадия миллий боғидаги ўрмон ёнғинлари ҳудудидан 26 та куйган жасад топилди. Бу нафақат ноёб қушлар уяси сифатида танилган қўриқхона, балки ноқонуний мигрантлар йўли ҳам шу ердан ўтади. Бу ҳақда Kazinform Euronewsга таяниб хабар беради.
None
Фото: Еuronews

Ўрмон ёнғинларининг иккинчи тўлқинининг яна бир қурбони Боеотиядаги кекса чўпон эди.

«Александруполисдаги ёнғин пайтида, ҳодиса жойида текшириш чоғида ўт ўчириш бригадаси аъзолари Аванта ҳудудидаги кулба ёнидан 18 кишининг жасадини топди. Атрофдаги ҳудудлардан бедарак йўқолганлар ҳақида хабар келиб тушмагани инобатга олиниб, бу жасадлар мамлакатга ноқонуний кириб келган шахсларга тегишли деган версия ўрганилмоқда. Кечадан бери бутун ҳудуд бўйлаб 112 та эвакуация хабари юборилди», - деди Греция ўт ўчириш департаментидан Яннис Артопиос.

Сешанба куни Греция ўт ўчириш бригадаси Афина шимолидаги ҳудудда минглаб аҳолини эвакуация қилишни буюрди. Ано Лиосияда 25 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади ва қўшни Фили туманидаги уйлар ёниб кетганидан сўнг расмийлар олов билан ўйнамасликка қарор қилишди.

Мутахассисларнинг фикрича, «вазият мисли кўрилмаган, об-ҳаво шароити экстремал», чунки сешанба куни содир бўлган ёнғинлар «қисқа вақт ичида кучли тарқалди».

Грециянинг шимоли-шарқида Эвия ва Кифнос ороллари, шунингдек, Афина шимолидаги Боеотия аланга ичида қолган. Пелопоннес ва мамлакатнинг ғарбий қисми ҳам ёнмоқда.

Дам олиш кунларида мамлакат бўйлаб ўнлаб ёнғинлар юз берди, бу эса минглаб аҳолининг эвакуация қилинишига сабаб бўлди. Энг йирик ёнғин жабҳаларидан бири мамлакат шимоли-шарқидаги Александруполис порт шаҳри яқинида, Туркия билан чегарада жойлашган. Бир неча кундан бери у ерда ёнғинлар давом этмоқда. Шаҳар яқинидаги 13 та аҳоли пункти аҳолиси эвакуация қилинди.

Аввалроқ Греция расмийлари ҳаво ҳароратининг аномал даражада юқорилиги ва кучли шамол ёнғинлар сонини ошириши мумкинлигини айтган эди.


Сўнгги хабарлар