Грециядаги ўрмон ёнғинлари: ҳукумат янги ёнғинлар ҳақида огоҳлантирмоқда

ASTANA. Kazinform - Греция расмийлари ҳавонинг ҳаддан ташқари юқори ҳарорати ва кучли шамол ёнғинлар сонини ошириши мумкинлигини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.
None
Фото: pixabay.com

Грециянинг жанубида, жумладан Афинада ўрмон ёнғинлари хавфи туфайли юқори огоҳлантириш режими эълон қилинди. Ёзда Греция пойтахтида ғайритабиий иссиқлик тўлқини кузатилмоқда - ушбу ҳафта термометрлар 40 даражани кўрсатмоқда.

Дам олиш кунларида мамлакат бўйлаб ўнлаб ёнғинлар юз берди, бу эса минглаб аҳолининг эвакуация қилинишига сабаб бўлди. Энг йирик ёнғин ўчоқларидан бири мамлакат шимоли-шарқидаги Александруполис порт шаҳри яқинида, Туркия билан чегарада жойлашган. Бир неча кундан бери у ерда ёнғинлар давом этмоқда. Шаҳар яқинидаги 13 та аҳоли пункти аҳолиси эвакуация қилинди.

Шарқий Родос тоғлари ва мамлакат шимолидаги Кавала шаҳрида ҳам ёнғин давом этмоқда. Франция, Кипр ва Руминия Грециядаги ёнғинни ўчириш учун қўшимча кучларни юборди.

Ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

Муаллиф: Жанна Нурмағамбетова

Сўнгги хабарлар