17:38, 15 Июнь 2023 | GMT +5
Грециядаги кема ҳалокатида ҳалок бўлганлар сони 80 нафарга етди
АFINА. Kazinform – Греция қирғоқларида юз берган кема ҳалокатида ҳалок бўлганлар сони 80 кишига етди, дея хабар беради Kazinform Еuronewsга таяниб.
Ион денгизида юзлаб ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган балиқчи қайиғи чўкиб кетгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
Йўловчиларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум. Тирик қолганларнинг сўзларига кўра, бортда 400-700 киши бўлган бўлиши мумкин.
Ҳозирда кенг кўламли қидирув ишлари олиб бориляпти. Юздан ортиқ одам сувдан қутқариб олинди.
Бортида жуда кўп одам бўлган кема сешанба куни Frontex Европа агентлиги томонидан пайқалган. Ўшанда унга Греция қирғоқ қўриқлаш кемаси юборилган. Бироқ қайиқ экипажи ёрдамдан бош тортган ва Италия қирғоқларига боришларини маълум қилган.
Чоршанба куни эрталаб кема ағдарилиб кетган. Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, қанча одам тирик қолганини айтиш қийин. Сувдан чиқарилган йўловчиларда қутқарув жилетлари бўлмаган.