Германиянинг иқтисодий ўсиши секинлашди
BERLIN. Kazinform – 2025 йилда Германия иқтисодий ўсиши прогнози сиёсий инқироз ва хориждан келаётган янги чақириқлар туфайли пасайтирилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Euronewsга таяниб.

Германия ҳукумати 2025 йилга мўлжалланган иқтисодий ўсиш прогнозини 1,1 фоиздан 0,3 фоизга туширди. Мамлакатнинг истеъфога чиққан иқтисодиёт вазири Роберт Хабекнинг таъкидлашича, ноаниқлик Дональд Трампнинг қайтиши билан боғлиқ геосиёсий хавфлар – хусусан, Европадан келаётган товарларга божлар жорий этилиши мумкинлиги билан кучаймоқда.
23 февраль куни Германияда ноябрь ойида ҳукмрон коалиция қулаши сабабли навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтади. Қисқа муддатли қийинчиликлардан ташқари, Германия иқтисодиёти янада чуқур таркибий муаммоларга дуч келмоқда, деди вазир ва бизнесни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган сармоя етишмаслиги ва ҳаддан ташқари бюрократияни мисол қилиб келтирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германиядаги вазиятнинг ривожланиш истиқболлари ҳақида ёзган эдик.