Германиядаги мусобақанинг жуфтлик баҳсларида Тимофей Скатов ярим финалга чиқди

None
Фото: ktf.kz
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Тимофей Скатов Брауншвейг (Германия) мезбонлик қилувчи турнирининг жуфтлик баҳсларида ярим финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи испаниялик Карлос Табернер билан иккита учрашувни муваффақиятли ўтказди.

Дастлаб Қозоғистон-Испания жуфтлиги италияликлар Франко Агаменоне ва Франческо Пассарони 4:6, 7:5, 14:12 ҳисобида мағлуб этди.

Бугун Т.Скатов ва К.Табернер чорак финалда беларуслик Иван Лютаревич ва украиналик Владислав Манафов билан ўз маҳоратини кўрсатиб, қийин кечган баҳсда 0:6, 7:6 (7:3), 11:9 ҳисобида зафар қучди.

Қозоғистон – Испания дуэтининг ярим финалдаги рақиблари кейинроқ аниқланади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram