Германияда Қасим-Жомарт Тоқаевни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

ASTANА. Кazinform – Берлинга расмий ташриф билан борган Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни Германия Мудофаа вазирлигида кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

Германияда Қасим-Жомарт Тоқаевни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Франк-Вальтер Штайнмайер делегация аъзоларини бир-бирлари билан таништирдилар.

Германияда Қасим-Жомарт Тоқаевни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Фото: Ақорда

Фахрий қоровул бошлиғи рапорт берганидан сўнг, икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради.

Германияда Қасим-Жомарт Тоқаевни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Фото: Ақорда

Тантанали тадбирдан сўнг давлат раҳбарлари музокаралар учун Германия Федерал Президентининг қароргоҳига йўл олдилар.

Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Германияга расмий ташриф билан борди.

Шунингдек, Қозоғистон Президенти Германиянинг иқтисодий уюшмалари ва молия институтлари раҳбарлари билан учрашди.