Германияда ишсизлар сони 2021 йилдан бери энг юқори даражага етди

ASTANА. Кazinform - Германияда октябрь ойида ишсизлик даражаси 6,1 фоизга ошди. Бу ҳақда мамлакатнинг бандлик федерал агентлиги маълум қилди.

Германияда ишсизлар сони 2021 йилдан бери энг юқори даражага етди
Фото: tsyhun/Freepik

Агентлик маълумотларига кўра, Германияда жорий ойда ишсизлар сони 27 минг кишига ошган. Шундай қилиб, 2023 йил октябрь ойига нисбатан ишсизлар сони 183 минг кишига кўпайган.

2024 йил октябрь ойидаги ишсизлик даражаси ўзгаришсиз 6 фоизни ташкил этди. 2023 йилнинг мос даврига нисбатан бу кўрсаткич 0,3 фоизга ошган.

Бу 2021 йил февралидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Бунгача ишсизлик кетма-кет тўрт ой давомида 6 фоизни ташкил этган.

Таҳлилчилар ўртача ҳисобда ишсизлар сони 15 мингга, ишсизлик эса 6,1 фоизгача кўпайишини прогноз қилишган, дея хабар беради Trading Economics.

Октябрь ойида очиқ бўш иш ўринлари сони 689 мингтани ташкил этди. Бу сентябрь ойига нисбатан 7 мингга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 60 мингга камдир.

Эслатиб ўтамиз, Германиянинг автомобилсозлик саноати 2035 йилга бориб 190 минг иш жойини қисқартириши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар