Ғазодаги уруш яна икки ой давом этиши мумкин - Исроил мудофаа вазири

Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант брифинг чоғида Ғазо секторидаги уруш яна икки ой давом этишини айтди, деб хабар беради Каzinform агентлиги ABC Newsга таяниб.

Ғазодаги уруш яна икки ой давом этиши мумкин - Исроил мудофаа вазири
Фото: Shutterstock

Унинг сўзларига кўра, фаол жанговар ҳаракатлар тугагандан сўнг, ҳудудни террорчилардан "тозалаш" учун яна бир неча ой керак бўлади. Шу билан бирга Йоав Галлант Исроилнинг Фаластин халқига қарши уруш олиб бормаётганини яна бир бор таъкидлади.

Ғазонинг ХАМАС томонидан бошқариладиган соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, 17 мингдан ортиқ одам, жумладан, минглаб болалар ҳалок бўлган. Исроилнинг Ғазо жанубидаги ҳарбий операцияси ҳозирда Ғазонинг энг катта шаҳри Хон Юнисга қаратилгани оғир гуманитар вазиятни янада оғирлаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Исроил ҳукумати ҳудуд жанубида гуманитар инқироз ва эпидемиялар авж олишининг олдини олиш мақсадида Ғазо секторига минимал ёқилғи етказиб беришга рухсат берган эди.

Сўнгги хабарлар