14:40, 07 Декабрь 2023 | GMT +5
Исроил Ғазога кўпроқ ёқилғи етказишга рухсат беришини айтмоқда
Исроил ҳукумати ҳудуд жанубида гуманитар ҳалокат ва эпидемиялар авж олишининг олдини олиш учун Ғазо секторига минимал ёқилғи етказиб беришга рухсат этди, дея хабар беради Каzinform агентлиги BBC Newsга таяниб.

Исроил Бош вазири идорасидан берилган баёнотга кўра, ёқилғи миқдори сектордаги гуманитар вазиятдан келиб чиқиб, вазирлар кабинети томонидан белгиланади.
Исроил ХАМАС ёқилғидан ҳарбий мақсадларда фойдаланишидан хавотирда.
Ғазо секторининг шимолий қисмида 800 мингга яқин аҳоли тиббий хизматлардан маҳрум бўлгани аввалроқ хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Исроил ўз фуқароларига зарурат бўлмаса, ташриф буюришни тавсия этмайдиган давлатлар рўйхатини эълон қилди. Давлатлар рўйхатига Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Қозоғистон ҳам кирди.