Ғазо секторидан эвакуация қилинган қозоғистонликлар Қоҳирага етиб келиб, меҳмонхонага жойлашди

Бугун Ғазо секторидан эвакуация қилинган қозоғистонликлар Қоҳирага етиб келди ва меҳмонхонага жойлашди, деб хабар беради Кazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

Ғазо секторидан эвакуация қилинган қозоғистонликлар Қоҳирага етиб келиб, меҳмонхонага жойлашди
Фото: ҚР ТИВ

Қозоғистонлик дипломатлар ва халқаро ташкилотлар ходимлари уларга барча зарур ёрдам, жумладан, психологик ёрдам кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, Қозоғистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзолари учун ҳужжатларни тайёрлаш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг 92 фуқароси оила аъзолари билан Ғазо секторидан Миср ҳудудига ўтган.

Қозоғистон Республикаси фуқароларини Ғазо секторидан эвакуация қилиш босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан қозоғистонлик дипломатлар қозоғистонликларни анклавдан эвакуация қилиш бўйича Исроил, Миср, Фаластин миллий маъмурияти ва бошқа халқаро ташкилотларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликни давом эттиради.

Ҳукумат қозоғистонликларни мамлакатга қайтариш учун эвакуация самолётини юборади.

Сўнгги хабарлар