Қозоғистоннинг 92 фуқароси ва уларнинг оила аъзолари Ғазо секторидан Мисрга эвакуация қилинди
Қозоғистоннинг 92 фуқароси ва уларнинг оила аъзолари Ғазо секторидан Мисрга эвакуация қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

— Бугун эвакуациянинг биринчи босқичи бўлиб ўтди, натижада Қозоғистоннинг 92 фуқароси ва уларнинг оила аъзолари Ғазо секторидан Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти орқали Миср ҳудудига ўтди. Қозоғистон дипломатлари ўз ватандошларига барча зарур консуллик, ҳуқуқий ва психологик ёрдамни жойида кўрсатди, — дейилади хабарда.

Чегарадаги тартиб-қоидалардан сўнг қозооғистонликлар колонна таркибида Қоҳира шаҳрига жўнаб кетишди ва яқин вақтда у ерга етиб боради.

— Қайд этиш жоизки, Қозоғистон фуқароларини Ғазо секторидан эвакуация қилиш босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан қозоғистонлик дипломатлар Исроил, Миср, Фаластин миллий маъмурияти ва бошқа халқаро ташкилотларнинг ваколатли органлари билан анклавда қолган ватандошларимизни эвакуация қилиш бўйича ҳамкорликни давом эттиради, - дея дейилади ҚР ТИВ хабарида.
Барча қозоғистонликлар Қоҳирага эсон-омон етказилгач, Қозоғистон Республикаси Ҳукумати эвакуация самолётини жўнатади.