Ғазо секторидан чиқариб юборилган қозоғистонликлар Қоҳирадан самолётда мамлакатга келтирилади

Ғазо секторидан чиқарилган Қозоғистон фуқароларини Қоҳирадан самолётда мамлакатга етказилиши мумкин. Бу ҳақда ҚР ТИВ расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, деб хабар беради Каzinform.

Ғазо секторидан чиқариб юборилган қозоғистонликлар Қоҳирадан самолётда мамлакатга келтирилади
Фото: TRT Haber

“Аввал айтганимиздек, Ғазо секторида 76 нафар фуқаромиз бор. Шу жумладан, уларнинг оила аъзолари — 161 киши. Аммо рақам ўзгармоқда. Ушбу рўйхатдаги баъзи одамлар эвакуация қилиш ҳуқуқига эга эмас. Масалан, биз билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган Фаластин фуқароси рўйхатда. Бу Исроил, Ғазо сектори ва Миср ҳукумати томонидан текширилади. Шунинг учун бюрократик ва дипломатик вазият мавжуд. Бундан ташқари, Қоҳирадан Рафакгача бориш учун бироз вақт кетади. Кўплаб назорат-ўтказиш пунктлари бор, улар ўтаётган барча транспорт воситаларини текширади”, –деди Айбек Смадияров вазирликнинг ҳафталик брифингида.

Унга кўра, қозоғистонликлар Қоҳирага олиб келинганидан сўнг уларни самолётда мамлакатга олиб келиш режалаштирилган.

“Аммо ҳозирча биз Ғазо секторидан атиги 44 кишини эвакуация қиламиз. Қоҳирадан етказиб беришнинг бошқа усулларини кўриб чиқамиз. Ғазо секторида қолган одамларнинг эвакуация қилинишини кутар эканмиз, биз ҳаммани битта самолётда олиб келамиз. Бўлмаса, мамлакатга алоҳида етказамиз. Бу муҳим эмас. Бизнинг асосий вазифамиз фуқароларимизни Ғазо секторидан эвакуация қилишдир”, – деди Ташқи ишлар вазирлиги вакили.

Бугун Қозоғистон ўз фуқароларини Ғазо секторидан эвакуация қилиш жараёнини бошлагани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар