17:25, 13 Ноябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонликларни Ғазо секторидан эвакуация қилиш жараёни бошланди
Ғазо секторидан қозоғистонликларни эвакуация қилиш жараёни бошланди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакили Айбек Смадияров бугун бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги.

“Эвакуация қилинганларнинг биринчи гуруҳи 44 нафар фуқаро: 40 нафар қозоғистонлик ва 4 нафар хорижлик, уларнинг оила аъзоларидан иборат”, – деди А.Смадияров.
“Эвакуация қилинганлар орасида мамлакатдан ташқари 9 давлат: Марокаш, Иордания, Россия, Испания, Швеция, Перу, Нидерландия, Буюк Британия ва АҚШ вакиллари ҳам бор. Рафак пункти орқали жами 594 киши эвакуация қилиниши режалаштирилган”, – дея қўшимча қилди А.Смадияров.