Гаровга олинганлар ҳам, босқинчи ҳам жабрланмаган – ҚР ИИВ

ASTANA. Kazinform – Астанадаги Kaspi bank биносидаги махсус операция муваффақиятли ўтказилди. Барча гаровга олинганлар озод этилди, деб хабар беради Kazinform мухбири ҚР ИИВ матбуот хизматига таяниб.
None

«Kaspi bank биносидаги махсус операция муваффақиятли ўтказилди. Барча гаровга олинганлар озод этилди!

Гаровга олинганлар полиция рейдидан сўнг қўйиб юборилди. Барча ходимлар эвакуация қилинди.

Ҳаммаси шифокорлар томонидан текширилди. Гаровга олинганлар ҳам, босқинчи ҳам жабрланмаган», – дейилади расмий хабарда.

Банк ходимларини гаровга олган гумонланувчи нима талаб қилгани аниқланди.

Ички ишлар вазири М. Ахметжанов босқинчи билан музокаралар олиб борди. У, шунингдек, махсус операциясини бошқарган.

«Талаблар ноқонуний ва хилма-хил эди. Мен ичкарига кириб, босқинчи билан гаплашдим. У маълум ҳисоб рақамларига пул ўтказишни, қариндошлари ва дўстларига ёрдам беришни сўради. Биз унинг қариндошларини суҳбатга таклиф этдик. Аммо босқинчи уларнинг гапларини эшитишни истамади. Шунинг учун уни махсус операция орқали куч билан қўлга олиш керак бўлди», – деди ҚР Ички ишлар вазири Марат Ахметжанов.

Аввал хабар берганимиздек, Астанадаги Kaspi bank биносида қуролланган шахс ташкилот ходимларини гаровга олди.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар