15:25, 18 Июнь 2023 | GMT +5
Астанадаги Kaspi банк биносида қуролланган шахс бир неча кишини гаровда ушлаб турибди
ASTANA. Kazinform – Астанадаги Kaspi банк биносида қуролланган шахс ташкилот ходимларини гаровга олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Дўстлик кўчасида жойлашган «Каспий банк» биносида эркак киши эшикни қулфлаб қўйган. Дастлабки маълумотларга кўра, эркак қуролланган. Полиция ходимлари воқеа жойида музокара олиб боряпти», – дейилади polisia.kz порталининг Телеграм-каналидаги хабарда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари пойтахт аҳолисидан хотиржамликни сақлашни ва ваколатли органлар ишига аралашмасликни сўради.
Муаллиф: Алихан Асқар