Ғарбий Қозоғистон вилоятида шахмат бўйича ORAL OPEN халқаро турнири бошланди

None
ОRAL. Kazinform - Орал шаҳридаги «Атамекен» санъат марказида ҚР кубогининг тўртинчи босқичи – ORAL OPEN халқаро турнири бошланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ушбу мусобақада АҚШ, Арманистон, Ҳиндистон, Беларусь, Украина, Россия, Ўзбекистон, Швеция, Туркия, Дания, Черногория ва Қозоғистондан 180 нафарга яқин шахматчи иштирок этмоқда, деб хабар беради Ғарбий Қозоғистон вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати.

Улар орасида 17 нафар халқаро гроссмейстер бор.

Турнирнинг очилиш маросимида Ғарбий Қозоғистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ержан Балтаев, ҚР шахмат федерацияси вице-президенти Александр Бабенко спортнинг ушбу интеллектуал турини кенг ривожлантиришда бундай мусобақалар муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, мусобақа иштирокчиларига муваффақиятлар тилади.

photo

photo

Тадбирда таъкидланганидек, Ғарбий Қозоғистон вилоятида ўзига хос шахмат мактаби мавжуд. Вилоятдан халқаро гроссмейстер Муртас Қажиғалиев, шунингдек, Валерий Мин, Алибек Игамбергенов, Роман Козлов, Жанат Сайин, Азамат Ўтеғалиев, Айсезим Мухит, Алихан Ерғалиев, Лаура Абдилдаева каби мамлакатда эътироф этилган шахмат усталари етишиб чиққан.

Халқаро танлов 28 июль куни якунланади.

photo

photo

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар