Гўзал Айнитдинова Астанадаги турнирнинг иккинчи босқичига йўл олди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Гўзал Айнитдинова Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган ITF World Tennis Tour «BeeTV 60 Women's» турнирининг иккинчи босқичига чиқди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи илк учрашувини дунёнинг 254-ракеткаси россиялик Мария Тимофеева билан ўтказди.

Дастлабки партияда россиялик спортчи 6:3 ҳисоби билан олдинга чиқиб олди. Иккинчисида эса Гўзал вазиятни ўз қўлига олди – 6:1.

Учинчи, ҳал қилувчи сетда Гўзал тай-брейкда ғалаба қозонди – 7:6 (7:3).

Г.Айнитдинова чорак финалга чиқиш учун дунёнинг 136-ракеткаси, мусобақанинг 1-ракеткаси япониялик Моюка Учижима ёки 225-ўринни эгаллаган сербиялик Наталия Стеванович билан куч синашади.

Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram