Футболчиларимиз ва ёшларимиз билан фахрланаман – Тоқаев
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Instagramдаги саҳифасида Қозоғистон терма жамоасининг ғалабаси ҳақида пост қолдирди.
«Миллий терма жамоамизнинг Шимолий Ирландиянинг кучли терма жамоаси билан учрашувини қизиқиш билан кузатдим. Ўйин курашларга жуда бой бўлди. Қозоғистонлик футболчилар рақиб жамоага бардош бериб, 1:0 ҳисобида муносиб ғалабага эришди. Қозоғистон терма жамоаси ва унинг минглаб мухлислари учун хурсандман.
Хусусан, «Астана ёшлари» ва бошқа ташкилотларнинг кўнгиллилари ҳамда алоҳида фуқаролар ва фаолларнинг ибратли ишларини алоҳида таъкидламоқчиман. Ўйиндан сўнг улар стадионда қолиб, трибунадаги ахлатларни йиғишди.
Футболчиларимиз ва ёшларимиз билан фахрланаман», – деб ёзади Давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон – Шимолий Ирландия учрашуви 10 сентябрь куни Астанадаги «Астана-Арена» стадионида бўлиб ўтди. Ўйин 1:0 ҳисобида Қозоғистон терма жамоаси фойдасига ҳал бўлди.
Учрашувдан сўнг Давлат раҳбари Қ.Тоқаев футболчиларни алоҳида табриклади.