12:12, 01 Декабрь 2024 | GMT +5
Францияда қуш шаклидаги темир ўрнатма қулаб тушди, 13 киши жабрланди
PARIJ. KAZINFORM – Франциянинг Трувиль-сюр-Мер коммунасида ўтказилган Рождество паради чоғида қуш шаклидаги темир ўрнатма томошабинлар устига қулаб тушди ва жабрланганлар бор, деб ёзади Россиянинг ТАСС агентлиги Ouest-Franceга таяниб.
Нашр эълон қилган маълумотларга кўра, қурбонлар орасида 2 ёшли бола ҳам бор. Барча жабрланганлар шифохонага етказилган. Уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.
Аввалроқ, Францияда автобус ағдарилиб кетгани ва 40 га яқин одам жабрлангани ҳақида ёзган эдик.