Францияда автобус ағдарилиб кетди ва 40 га яқин одам жароҳат олди

ASTANА. Кazinform - Францияда йўловчи автобуси 5 та машинага бориб урилган. Ҳодиса оқибатида 5 киши касалхонага ётқизилган, яна 31 нафар йўловчи жароҳатланган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

йтҳ
Фото: leparisien

Ҳодиса Франциянинг Шевили-Ларю (Валь-де-Марн префектураси) шаҳрида содир бўлди. Ёрдам учун 80 га яқин ўт ўчирувчи сафарбар қилинган.

Маҳаллий ҳокимият ҳодисани «Каэтано» довули ортидан ёмонлашган об-ҳаво билан изоҳлади. Ҳудудда ёмғир ва қор ёғди, йўлларда яхвонлик ҳосил бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Мисрда иккита поезднинг тўқнашуви оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 49 киши жароҳатланган эди. Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнот берди, яраланган 44 кишининг соғлиғи нормал ҳолатда.

Сўнгги хабарлар