Франция 300 та йирик компанияга солиқларни вақтинча оширишни режалаштирмоқда

ASTANA. Kazinform – Франциянинг янги бош вазири Мишель Барнье мамлакатдаги 300 та йирик компания солиқларини ошириш таклифини қўллаб-қувватлади. Унинг таъкидлашича, бу бир-икки йилга мўлжалланган "вақтинчалик чора".

Франция, флаг
Фото: freepik.com

Шу пайшанба куни «France 2» телеканалининг «l 'Event» дастурига таклиф қилинган Бош вазир Мишель Барнье солиқ масаласига қайтди.

“Хусусан, қиймати бир миллиард евродан ошган атиги 300 та компания бир-икки йил ичида давлат ғазнасига кўпроқ солиқ тўлаши керак”, – деди Мишель Барнье.

Бюджет тақчиллигига йўл қўймаслик учун мамлакат ҳукумати жорий йил ялпи ички маҳсулоти 6,1 фоиздан 5 фоизгача қисқаришини башорат қилиб, 2025 йилда харажатларни қисқартириш ва солиқларни умумий суммаси қарийб 60 миллиард еврога ошириш чора-тадбирларини режалаштирмоқда.

“Бу ҳар йили бюджетга тахминан 2 миллиард евро жалб қилиш имконини беради”, – деди у.

Ҳукумат ҳисоб-китобларига кўра, умумий ҳисобда йирик компаниялар ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқларнинг ошиши бюджетга 20 миллиард еврога яқин маблағ жалб қилади.

Франция ҳукумати келаси йил турли вазирликлар, маҳаллий ҳокимият органлари ва ижтимоий таъминот дастури бўйича харажатларни қисқартириш орқали бюджетни сезиларли даражада тежашга эришмоқчи.

Бунгача Францияда янги ҳукумат тасдиқланган эди.

Сўнгги хабарлар