Францияда ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқланди

ASTANА. Кazinform — Францияда ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқланди, деб хабар беради 24kz.

Франция
Фото: pixabay.com

Вазирлар кабинети таркибига президент Эммануэль Макроннинг “Ҳаммамиз бирга республика учун” марказчилар блоки ва консерватив “Республикачилар” партияси вакиллари кирди.

Шу ой бошида Макрон 73 ёшли фахрий сиёсатчи Мишель Барньени бош вазир этиб тайинлади. Le Figaro газетаси: "39 кишилик ҳукуматда ёшлар кўп, сиёсий оғир вазнлилар эса кам", деб ёзди. Бироқ мудофаа ва ташқи ишлар вазирлари ўз позицияларини сақлаб қолишди. Мутахассислар 2025 йилги бюджетнинг парламент томонидан тақдим этилиши ва қабул қилиниши янги ҳукумат учун дастлабки синовлардан бири бўлишини прогноз қилмоқда.

Сўнгги хабарлар