Францияда қулаган турар-жой вайроналари остидан икки кишининг жасади топилди

Улар қутқарувчилар томонидан портлашдан кейин тахминан 24 соат ўтиб бедарак йўқолган олти кишини қидириш вақтида топилган.
Қутқарувчилар кран ва чироқлардан фойдаланди, бироқ вайроналар остидаги аланга уларнинг ишига халақит берди ва ўт ўчирувчиларга итлардан фойдаланишни қийинлаштирди. 100 дан ортиқ ўт ўчирувчилар бино вайроналаридаги алангага қарши курашди.
«Фавқулодда қийинчиликлар туфайли жасадларни воқеа жойидан олиб чиқиш вақт талаб этади. Ундан сўнг суд органи уларнинг шахсини аниқлашга киришади», – дейилади ўт ўчириш бошқармасининг қисқача баёнотида.
Жасадлар топилгунга қадар маҳаллий прокурор Доминик Лоуренс журналистларга саккиз киши «телефонга жавоб бермаганини» айтди.
Портлаш сабаблари ҳозирча аниқланмаган, бироқ терговчилар бунга «газ сабаб бўлган» деган эҳтимолини кўриб чиқмоқда.