Марсель марказида турар-жой биноси қулаб тушди, жароҳатланганлар бор
Ҳодиса маҳаллий вақт билан тахминан 00.40 да содир бўлган - Тиволи кўчасидаги 17-уй қулаган, бино билан алоқада бўлган уйлар қисман қулаган.
Расмийлар ҳодиса сабаблари ва қурбонлар сонини ўрганмоқда. Яқин атрофдагилар эвакуцсия қилинган. Камида икки киши енгил жароҳат олди, деб хабар беради La Provence.
Пайяннинг қайд этишича, воқеа жойидаги қидирув ишларига ёнғин тўсқинлик қилмоқда. Шаҳар мэри, шунингдек, бинонинг қулашига портлаш сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлади, аммо унинг келиб чиқиши номаълум.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қулашдан олдин портлаш содир бўлган.
Воқеа Марселдаги сўнгги йиллардаги энг йирик бино қулашларидан бири бўлди ва 2018 йилнинг ноябридаги Марселдаги иккита бинонинг қулаши натижасида саккиз киши ҳалок бўлган воқеалар билан солиштириш мумкин. Ўшанда иккала уй ҳам таъмирга муҳтож бўлган, дея хабар беради ОАВ.
Фото: dw.com